Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
17 Сентябр 2021_09:58 0


«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини мавсумга шай ҳолатга келтириш учун мукаммал таъмирлаш режасига асосан бугун 17 сентябрь куни 110/35/10 кВли юқори кучланишга эга «Юнусобод» подстанциясининг 10 кВли қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли туманнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилади.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Юнусобод тумани 12-мавзе ҳудудидаги «Янгиҳаёт» ва «Кулолқўрғон» МФЙ;

Юнусобод тумани 14-мавзе ҳудудидаги «Юнусота» ва «Севинч» МФЙ;

Юнусобод тумани 15-мавзе ҳудудидаги «Мурувват», «Ўзбекистон мустақиллиги» ва «Аҳмад Дониш» МФЙ;

Юнусобод тумани 16-мавзе ҳудудидаги «Ҳалқабоғ» МФЙ;

Юнусобод тумани 17-мавзе ҳудудидаги «Қадрдон» МФЙ;

Юнусобод тумани 19-мавзе ҳудудидаги «Увайсий», «Юртобод» ва «Шоштепа» МФЙларидаги аҳоли яшаш хонадонларида ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергиясини етказиб берилишида соат 10:00 дан 16:00га қадар вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.


✍️«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ
Матбуот хизмати


Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech